Миллат йўғу бори тил.
Миллат ғурур, ори тил.
Қадри баланд, қадди тик,
Қиймати юқори тил.
Бобомдан мерос тилим,
Ўз-ўзимга мос тилим.
Қиёси йўқ, бебаҳо,
Подшоҳ тилим, хос тилим,
Онам алласида сен,
Элим ялласида сен.
Янграгайсан баралла,
Авж палласида сен.
Халқимнинг юзи-кўзи,
Кўнглидек худди ўзи.
Мозийдан садо берган,
Навоий бобом сўзи.
Кимдир ҳурмат қилмаса,
Назарига илмаса.
Ачинаман, афсуски,
Сени яхши билмасга.
© Жаҳонгир ШАРОФБОЕВ
