ИИВ Қашқадарё академик лицейида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштириш агентлигининг Қашқадарё ҳудудий вакиллиги бошлиғи Даврон Тожиев қатнашди.
Давра суҳбатида чет тилларни ўрганиш, ўқувчи ёшларнинг хорижий тиллар бўйича билимини кучайтириш, чет тилларни оммалаштириш бўйича самарали методлардан фойдаланиш ҳақида атрофлича сўз борди. Суҳбат давомида Д.Тожиев ўқитувчи ва ўқувчиларга хорижий тилларни ўрганишнинг аҳамияти ҳақидаги тақдимотини намойиш этди.
Ўзаро самимий суҳбат кўринишида ўтган тадбир якунида лицей ўқувчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Ўз мухбиримиз.
