Вилоят ИИБ бошлиғи, полковник М.Миралимов Бухоро шаҳридаги касб-ҳунар мактабларида бўлиб, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида учрашувлар ўтказди. Учрашувларда мамлакатимиз келажагини белгилашда шижоатли, қатъий, мақсадни аниқ қўйиб, шу асосда ҳаракат қилаётган ёшларнинг ўрни катта эканлигини алоҳида таъкидлаб, келажак эгаларининг илму фан, замонавий техника ва технологияларни пухта эгаллаши, давр талаблари асосида таълим ва тарбия олиши, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши учун яратилаётган шароитлар хусусида сўз юритди.

Тадбирда, шунингдек, вояга етмаганлар ўртасида содир этилаётган жиноятлар, маъмурий ҳуқуқбузарликлар, вояга етмаганларни тарбиялаш ҳамда уларга таълим бериш билан боғлиқ мажбуриятларни бажармаётган ота-оналарга нисбатан қўлланилган қонуний чоралар ҳақида маълумотлар берилиб, ёшларга дарсларга ўз вақтида қатнашиб, билимларни пухта эгаллашлари кераклиги алоҳида таъкидланди.

Ўз мухбиримиз.

Бухоро вилояти.