Ёшлар яхши таълим олишида мароқли дам олиш ҳам алоҳида ўрин тутади. Шу мақсадда Юнусобод тумани ИИОФМБ бошлиғи ўринбосари, подполковник А. Баҳромов ва 3-сонли ИИБ ҲПБ Ёшлар масалалари бўйича катта инспектори, подполковник Н. Халикова ташаббуси билан 220-сонли умумий ўрта таълим мактабининг ўқувчилари ўқув йилини намунали тугатаётганликлари муносабати билан, рағбатлантириш тариқасида Тошкент ҳайвонот боғига саёҳат уюштирилди.  Бундан барча ўқувчилар мамнун бўлишди.

Сарвар СОБИРОВ,

“Постда” мухбири.