Тошкент вилояти ҳудудида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда ўқотар қуроллар билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш борасида ички ишлар органлари ходимлари томонидан мунтазам равишда назорат-рейд тадбирлари ўтказилиб, қонунбузарларга нисбатан, тегишли чоралар кўрилмоқда.

Масалан, яқинда Чиноз туманида ўтказилган ана шундай тадбир давомида ушбу ҳудудда яшовчи Р.Ш. нинг хонадонидан 1956 йилда Россияда ишлаб чиқарилган 2 дона 16 ва 28 калибрли отиш учун яроқли ов қуроли ноқонуний сақлаб келинаётганлиги аниқланган. Эндиликда, мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, аҳоли ўртасида ўтказилган тарғибот-ташвиқот ишлари давомида 81 дона ов ва пневматик қуроллар ички ишлар органларига фуқаролар томонидан ихтиёрий равишда топширилган.

Ўз мухбиримиз.