Сафдошлари билан 2004-йилнинг 30-март куни Қибрай туманидаги «Қорамурт» блок-постига хизматга юборилган Тошкент вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патрул хизмати баталёнининг сафарбарлик гуруҳи инспектори, милиция старшинаси Ваҳобиджон Нуриддинов пойтахтимизда юз берган нохуш воқеалар боис анча сезгир ва ҳушёр эди. Транспорт воситаларини синч­ковлик билан текшираётган Ваҳобиджон «Тико»нинг салонини кўздан кечираётиб, хавфли қуроллар ва турли қўпорувчилик ашё­ларини яширин равишда шаҳарга олиб кираётган ғаламисларни аниқлайди. Сири фош бўлганлигини сезган манфур кимсалардан бири зудлик билан танасидаги портловчи мосламани ҳаракатга келтириб юборади. Ваҳобиджон ҳаётини қурбон қилиб бўлса-да, катта хатарнинг олдини олишга муносиб ҳисса қўшади. 

Вафотидан сўнг мамлакатимиз Президентининг фармонига биноан, «Жасорат» медали билан мукофотланган Ваҳобиджон Нуриддиновнинг шарафли касбини ўғли давом эттирмоқда. Ҳозирда Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ видеокузатув гуруҳи инспектори лавозимида хизмат қилаётган сафдор Аброржон Жуманов отаси билан ҳақли равишда фахрланишини таъкидлади. 

Михли САФАРОВ,

ўз мухбиримиз.