Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “Шаҳидлар хотираси” ёдгорлик мажмуида ўтказилган хотирлаш маросимида қатағон қурбонларининг ҳозирда тирик оилаларидан уйларига бориб хабар олиш, кўнглини кўтариш ва йўқлаб туришни таъкидлаган эдилар.
Шу мақсадда Яшнобод тумани ИИОФМБ томонидан яхши анъанага қўл урилди. ИИОФМБ раҳбарияти собиқ иттифоқ даврида қатағонга учраган генерал-лейтенант Ҳайдар Яхёевнинг қизи Гули Ҳайдарованинг 66 ёшни қарши олганлиги муносабат билан у кишини йўқлаб табриклаб келишди.
Г.Ҳайдарова отасининг жасоратли қизи. У 1988-йилнинг сентябрида бошланган “Ўзбеклар иши” деб номланган судда отасининг ҳақ эканлиги борасида кўрсатма бериб, Ҳ.Яхёевнинг суд залидан озод этилишига сабабчи бўлган.
Ойбек АТАБАЕВ,
подполковник.
Тошкент шаҳри.
