“Касбий тайёргарлик ойлиги” доирасида ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли 7251-сонли ҳарбий қисмда иккита тадбир ташкил этилди.
Ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилишини таъминлаш, бу борада уларнинг мулоқот маданияти, маънавий-маърифий савиясини ошириш, коррупсиявий ҳолатларга йўл қўймаслик, таъмагирлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида ташкил этилган биринчи тадбирда Тошкент шаҳар ҳарбий прокуратураси терговчиси, адлия катта лейтенанти Шоусмон Шоакбаров иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.
Шу куни ойлик доирасида ИИВ Тиббиёт бошқармаси Марказий поликлиникасининг бир гуруҳ малакали мутахассислари иштирокида соғлом турмуш тарзи мавзусида машғулот ҳам ўтказилди. Машғулот давомида ҳарбий хизматчиларга ортиқча вазннинг салбий оқибатлари, қолаверса ҳозирги вақтда ҳам долзарблигини йўқотмаган коронавирус, шунингдек, грипп ва бошқа мавсумий касалликлар ҳақида кенг тушунча берилди. Касалликларнинг олдини олиш, уларга қарши курашиш йўллари ҳақида тавсиялар айтиб ўтилди.
Ўз мухбиримиз.
