Яқинда ИИВ Малака ошириш институти бошлиғи, полковник О. Ахмедов ҳамда Корея халқаро ҳамкорлик бўйича агентлиги (КОИCА)нинг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси директори Шин Мёнг Соп ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Унга кўра, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган бир қатор истиқболли режалар ҳамда халқаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, мазмунли ўтган мулоқот якунида, ўзаро келишув асосида амалга оширилаётган тадбирлардан иккала томон ҳам манфаатдор эканлиги таъкидланди.
Ўз мухбиримиз.
