Корея республикаси Суд экспертизаси ва тиббиёт институти директори Со Жунгсок бошчилигидаги делегация вакиллари томонидан ИИВ Малака ошириш институтида Соғлиққа қарши қаратилган жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг оқибатларини бартараф этишда полиция органлари фаолиятини ташкил этиш мавзусида семинар-тренинг машғулотлари олиб борилмоқда.

Бундан кўзланган асосий мақсад ҳам икки давлат ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва ўзаро тажриба алмашишдан иборатдир.

Қизиқарли ва мазмунли ўтаётган ушбу семинар давомида мутахассислар томонидан соҳада амалга оширилаётган янгиликлар тўғрисида маълумотлар берилиши билан биргаликда, иштирокчиларни қизиқтирган саволларга ҳам атрофлича жавоб қайтарилмоқда.

Ўз мухбиримиз.