Тошкент шаҳар ИИББ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасининг бир гуруҳ ходимлари Хоразм ва Самарқанд вилоятларига боришди. Мазкур вилоятларда бўлишдан кўзланган асосий мақсад - ҳудудлардаги ички ишлар органлари ходимларининг иш услубларини ўрганиш ҳамда ўзаро тажриба алмашишдан иборат эди.
Меҳмонлар бошқармалар фаолияти, ҳамкасбларининг ҳудудларида жойлашган сайёҳлик масканларидаги иш фаолияти билан яқиндан танишишди. Шунингдек, осойишталик посбонларининг касб маҳорати ҳамда хорижий тилларни билиши юқори баҳоланиб, бўлинмаларда яратилган шарт-шароитлар, уларнинг замонавий жиҳозлар билан таъминлангани алоҳида эътироф этилди.
Сарвар СОБИРОВ,
“Постда” мухбири.
