Бугун ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли пойтахтимизда жойлашган 7534-ҳарбий қисмнинг Зангиота туманидаги 1-баталёнида узоқ йиллар давомида қоровул бошлиғи лавозимида самарали хизмат қилган катта сержант Санжар Ҳамроев жамоадошлари томонидан иззат-икром билан пенсияга кузатилди.
Ушбу маросимда сўз олган ҳарбий қисм командирининг ўринбосари, подполковник Сардор Сулаймонов фидойи ва жонкуяр ҳарбийнинг 22 йиллик фаолиятига тўхталиб, ўзининг илиқ фикрларини билдирди.
Кўтаринки руҳда ўтган мазкур тадбир якунида катта сержант Санжар Ҳамроевга тўн кийдирилиб, эсдалик совғалари топширилди.
Михли САФАРОВ,
ўз мухбиримиз.
