Хоразм вилояти ИИБ ЖХХ ЖЦБ ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари билан ҳамкорликда пиротехника маҳсулотларининг ноқонуний муомаласига қарши бир қатор тадбирларни амалга оширишмоқда.

Урганч шаҳрида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбирда шаҳардаги “Тўмарис Нур” савдо мажмуасига қарашли автомашиналар тураргоҳида бўлган қўшкўпирлик К. И. тезкор гуруҳ ходимларида шубҳа уйғотди. Шундан сўнг, ушбу фуқаро қўлидаги сумка холислар иштирокида кўздан кечирилганида унда ҳеч қандай ҳужжатларсиз хорижда ишлаб чиқарилган 70 қути жами 3850 дона “Британик” ёзувли пиротехника воситаси борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан К.И.га нисбатан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, дастлабки суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.    

Худойберган ЖАББОРОВ,

ўз мухбиримиз.

Хоразм вилояти.