Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Эксплуатация-монтаж бўлими томонидан Қарши шаҳридаги 44-умумтаълим мактаби олдида жойлашган пиёдалар ўтиш жойи ҳамда барча шаҳар-таманларда мактаблар ва аҳоли гавжум жойларда европа тажрибасидан андоза олинган қавариқ пиёдалар ўтиш жойлари ташкил этилди.
Ушбу ўтиш жойларининг яна бир қулайлиги тунда нур қайтариш хусусиятига эга бўлиб, ҳайдовчилар олдиндаги пиёдалар ўтиш жойини аниқ кўра олади.
Мансур ЭГАМБЕРДИЕВ,
капитан.
Қашқадарё вилояти.
