Яқинда ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли Навоий вилоятида жойлашган 7532-ҳарбий қисм 2-баталёнида “Ходимбай” ишлаш тизими бўйича муддатли ҳарбий хизматчилар билан профилактик суҳбат ўтказилди.
Тадбир давомида мутахассислар томонидан она Ватанимиз ҳимоячиларига ҳарбий хизматга оид қонунчилик нормаларининг мазмун-моҳияти тушунтириб ўтилди. Шунингдек уларга бир-бирлари билан хушмуомалалик асосида муносабатда бўлишлари ҳамда коррупсион ҳолатларга йўл қўймасликлари таъкидланди.
Михли САФАРОВ,
ўз мухбиримиз.
