Мустақиллигимизнинг 30 йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш, байрамни тинч ва осойишта ўтишини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 1 август кунидан бошлаб мамлакатимиз бўйлаб “Хавфсиз ҳудуд” махсус профилактик тадбирлари ўтказиб келинмоқда. Сирдарё вилоятининг барча туман ва шаҳарларида ички ишлар ораганлари ходимлари ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирокида олиб борилган тадбирлар давомида 148 минг 935 та объэкт текшириб чиқилди. 20 минг 105 та хонадонда яшовчилар паспорт-виза текширувидан ўтказилди. Вилоят ҳудудида фаолият олиб бораётган корхона-ташкилотлар, савдо дўконлари, кафе-барлар, меҳмонхона ва ётоқхоналар ўрганилиб, ишчи-хизматчилар ўртасида профилактик ишлар олиб борилди.
Тадбирлар давомида 911 нафар доимий рўйхациз яшаб келаётган фуқаролар, 16 нафар фоҳишалик билан шуғулланиб юрган шахслар, 198 нафар маъмурий назорат қоидасини бузган шахслар аниқланиб, тегишли қонуний чоралар кўрилди. 107 нафар назоратиз ва қаровсиз қолган вояга етмаганлар, Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилди. Жиноят содир этиб, тергов идораларидан яшириниб юрган 9 нафар шахс қўлга олинди. 1 нафар бедарак йўқолган шахс топилди. Содир этилган 57 та жиноят “иссиқ изида” фош этилди. Жами 164 грамм гиёҳвандлик моддалари ашёвий далил тариқасида олинди. Профилактик махсус тадбир давом этмоқда.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
“Постда”мухбири .
Сирдарё вилояти.
