Бугунги кунда бутун дунёни ташвишга солиб келаётган коронавирус инфексиясининг олдини олиш мақсадида барча жойларда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. 

Жумладан, Хоразм вилояти ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари ҳам вилоят ҳудудидаги сайёҳлик намойиши объэктлари ва инфратузилмаларида мунтазам равишда профилактик тадбирлар ўтказиб келмоқда. 

Хусусан унда жамоат жойларида ниқобсиз юрган, белгиланган оралиқ масофани сақламаётган фуқаролар бошқарма ходимлари томонидан огоҳлантирилиб, уларга тиббий ниқоблар тарқатиляпти. Шунингдек, ишлаб чиқариш корхоналарига ва ўқув муассасаларига буклетлар тарқатилиб, карантин қоидаларига амал қилиниши юзасидан тушунтиришлар берилмоқда.

                                      Худойберган ЖАББОРОВ,

                                          “Постда” мухбири.