Ички ишлар вазирининг ўринбосари, Жамоат хавфсизлигини таъминлаш департаменти бошлиғи, полковник Б.Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Президенти хавфсизлик кенгаши шўба мудири М.Эргашев билан биргаликда Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Ш.Алиев ҳамда бошқа мутасадди раҳбарлар ҳамроҳлигида Бухоро тумани Маданият саройида Бухоро, Ромитан ва Пешку туманлари, Вобкент тумани ҳокимлиги биносида эса Вобкент, Ғиждувон ҳамда Шофиркон туманларида хизмат олиб бораётган профилактика (катта) инспекторлари билан юзма-юз учрашиб, маҳаллаларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар, йўл қўйиб келинаётган тизимли камчиликларни муҳокама қилди.

Полковник Б.Абдуллаев профилактика инспекторлари билан самимий ва очиқ мулоқот қилиб, Президентимиз томонидан ҳуқуқбузарликлар профилактикаси хизматига, айниқса, профилактика инспекторларига яратилаётган қулай шароитлар тўғрисида сўз юритиб, ходимларнинг хизмат интизоми ва қонунчилик талабларига қатъий риоя қилишлари, соҳадаги айрим муаммоларни бартараф қилиш бўйича ўзининг талаб, таклиф ҳамда тавсияларини билдирди.

Ўтказилган мулоқотлар давомида “Хавфсиз ҳудуд” кенг қамровли профилактик тадбирлари доирасида ташкил этилган профилактик тадбирларда самарали иш олиб борган, ўзига бириктирилган хизмат ҳудудида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш борасидаги ишларни тўғри ташкил этиб, маҳалласини жиноятлардан холи ҳудудга айлантирган, жиноят содир этилишига йўл қўймаган профилактика (катта) инспекторларининг 24 нафарига Ички ишлар вазирлигининг ташаккурномаси ва пул мукофотларини топширди.

Ш.ЖАЛОЛОВ,

подполковник.

Бухоро вилояти.