Қоракўл тумани ИИБ ходимлари “Пайшанба – ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” муносабати билан тумандаги мактабларида бўлиб, тарғибот ишлари олиб боришди. Умумтаълим мактабларида ўтказилган йиғилишларда ўқитувчи, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.
Йиғилишда вояга етмаганларнинг назорацизлиги ёки қаровсизлиги оқибатида бугунги кунда содир этилаётган нохуш ҳолат, жиноят ва ҳуқуқбузарликлар аниқ мисолларда тушунтириб берилиб, мактаб ўқувчиларининг ҳаёти, соғлиғи учун хавф туғдирадиган ёхуд уни таъминлаш, тарбиялаш ва унга таълим бериш талабларига жавоб бермайдиган бошқа ғайриижтимоий ҳатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш, бу борада ота-оналар ва кенг жамоатчиликнинг роли тушунтириб берилди ва намунали ўқувчиларнинг ота-оналари рағбатлантирилди.
Ҳ. ШОДИЭВ,
подполковник.
Бухоро вилояти.
