Бухоро ҳарбий прокурори, подполковник М.Бозормирзаев ИИВ Халқаро аэропортларда ҳавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли 7258-ҳарбий қисмда бўлиб, ҳарбий хизматчилар билан учрашди. 2023 йил чақирувдаги аскарларга ҳарбий қисмда яратилган шароитлар билан танишди.
Шунингдек, жиниятчиликнинг олдини олиш, хизмат интизоми ва қонунийликка риоя қилиш, инсон ҳуқуқлари мавзуларида машғулот ҳам ташкил этилди. Машғулотда ҳарбий хизматга қадам қўйган ёш аскарларга ўзининг ҳаётий тажрибаларидан мисоллар келтириб, уларни Ватанга садоқат билан хизмат қилишга чақирди.
Ўз мухбиримиз.
