Фарғона вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати томонидан ҳарбий қисм базасида ташкил этилган ўқув-амалий курсларига жалб этилган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, йўл-патрулъ ва патрулъ-пост хизмати ходимлари иштирокида семинар-тренинг ташкил қилинди.
Семинарда хизмат бошлиғининг ўринбосари, подполковник А.Фозилхўжаэв ҳамда бош психолог, маёр Ж.Эрназаров томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 20-январдаги қарори ҳамда “Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси”нинг мазмун-моҳияти атрофлича тушунтириб берилди.
Тадбирнинг иккинчи қисмида бош психолог томонидан “Ички ишлар органлари ходимлари фаолиятида касбий мулоқотнинг аҳамиятли жиҳатлари” мавзусида тренинг ҳам ўтказилди.
Тренинг давомида ички ишлар органлари ходимлари фуқаролар билан ўзаро мулоқотга киришганда, шунингдек, зиддиятли ҳолатларда нималарга эътибор қаратиши зарурлиги ҳаётий мисоллар орқали тушунтирилди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
