ИИВ ЖИЭД Тўртинчи ҳудуд минтақавий мувофиқлаштириш маркази психологик таъминлаш гуруҳи психологлари томонидан 35-сонли манзил колониясида “Ходимларнинг психологик хусусиятлари ва қобилиятларини ўрганиш” мавзусида машғулот ўтказилди.
Машғулот давомида ходимлар психодиагностика текширувидан ўтказилиб, руҳий ҳолатида психологик зўриқиш ва агрессивлик ҳолати юқори бўлган ходимлар билан якка (индивидуал) тартибда суҳбатлар олиб борилиб, психоконсултациялар берилди.
Шаҳзод ЎРИНОВ,
катта лейтенант.
