“Темир интизом ва ҳалоллик – муваффақият калити” шиори остида ўтказилаётган “Интизом ойлиги” доирасида Фарғона вилояти ички ишлар органлари томонидан кўплаб тадбирлар ташкил этилмоқда.
Жумладан, вилоят ИИБ иккинчи минтақавий ҳудуд ППХ отряди ходимлари иштирокида ўказилган психологик тренинг ҳам фикримизга мисол бўла олади.
“Ижтимоий психологик муоммоларнинг ечими” мавзусида ташкил этилган тренингда Қўқон давлат университети ўқитувчиси, психолог Фахриддин Ҳамидуллаев томонидан осойишталик посбонларига зарур тавсиялар берилди.
Хусусан, кўчада хизмат олиб бориш жараёнида фуқаролар билан мулоқотларда нималарга эътибор қаратиш, ахлоқий-руҳий мувозанатни сақлаш, шахсий таркибни бошқариш, ходимларнинг муаммо ва масалаларини ўрганиш ҳамда ҳал этиш, оилавий муҳитни соғломлаштириш ҳамда фарзандлар тарбиясига оид маслаҳатлар ва амалий машғулотлар соҳа ходимларининг психологик билимларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона илояти.
