Навоий вилояти ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари ходимлари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг касбий билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ихтисослаштирилган ўқув-амалий курслари ташкил этилди.

Унда вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ катта психолог-полиграфологи, капитан Мавлуда Орзиева «Мулоқот ва муомала психологияси», «Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш хизмати ходимлари этикети ва мулоқот маданияти», «Конфликтология, ностандарт вазиятларда ўзини ўзи бошқариш», «Юзага келган турли стрессли вазиятларда ўзини ўзи бошқаришнинг психологик омиллари» мавзуларида интерфаол усулда маърузалар қилди. Шунингдек, вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғининг ХҚМБ ўринбосари, маёр Сарвиноз Душанова мазкур ихтисослаштирилган ўқув-амалий курсларига жалб этилган хотин-қизлар билан суҳбат ўтказди.

Ўқув машғулотлари давомида Ички ишлар органлари ходимларининг касбий маданият ва хизмат интизоми кодекси талабларига қатъий риоя қилишлари лозимлиги тушунтирилди. Олис ҳудудлар – Зарафшон шаҳри, Учқудуқ ва Томди туманларида хизмат олиб бораётган ходималар билан якка тартибда суҳбатлар ташкил этди. Амалий психологик тренинг якунида тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислардан аниқ ва батафсил жавоблар олишди.

Маҳлиё ХОЛОВА,

ўз мухбиримиз.

Навоий вилояти.