КУН ҚАҲРАМОНИ
Пулатов Бахтбек Исмаилович 1984 йил 10 апрел куни Тошкент вилояти Чиноз шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, мутахассислиги - ҳуқуқшунос. Ички ишлар идораларидаги фаолиятини 2011 йилнинг 30 ноябридан бошлаган. Хизмат фаолияти давомида турли лавозимларда ишлаган. ИИВ Ижтимоий ва молиявий таъминот хизмати, Моддий-техника таъминоти бошқармасига бевосита буйсунувчи Марказий база назорат хизматида хизмат қилган. Хозирда эса Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси, Юнусобод тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиклаштириш бошқармаси, 2-сон ИИБ тергов бўлинмаси катта терговчисининг назорат инспектори лавозимида ишлаб келмоқда. Ёш, тиришқоқ, интилувчан ходим доим ўз ишига масъулият билан ёндошиб, раҳбарият томонидан берилган топириқларни сифатли ва ўз вақтида бажаришга интилади.
Бахтбек икки нафар фарзандини келажакда қайси касб эгаси бўлмасин, масъулиятли ва ўз ишининг устаси сифатида шаклланишини, муҳими, атрофдагиларга нафи тегадиган яхши инсон бўлишини истайди ва бунинг учун имкон даражасида ҳаракат қилади.
Азиза ЖОНИЕВА.
