Яккасарой тумани ҳокимлигида фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Абдулазиз Исроилов, Яккасарой тумани ҳокими Нилуфар Аллабергенова, туман прокурори Бекзод Шамсиев, ИИОФМБ бошлиғи, подполковник Алишер Муродов, солиқ инспексияси бошлиғи Абдумухтор Маликов, ҳоким ўринбосарлари, адлия бўлими бошлиғи, туман халқ қабулхонаси вакиллари, Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш туман бўлими бошлиғи иштирок этишди.

Қабулда ҳудудда яшаб келаётган фуқароларининг турли масалалар бўйича қилган мурожаатлари атрофлича ўрганилди. Жумладан, фуқароларнинг уй томини таъмирлаб бериш, электр таъминотидаги узилишларни бартараф этиш, тадбиркорликни бошлаш учун кредит олиш, моддий ёрдам ажратиш ва бошқа муаммолар бўйича мурожаатлар қабул қилинди.

Сарвар СОБИРОВ, 

ўз мухбиримиз.

Тошкент шаҳри.