Наманган вилояти ИИБ Патрул-пост хизмати ва Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патрул-пост хизмати баталони 3-отряд сафдор ходими сержант Қаҳрамон Жамолов тизимда 22 йилдан буён фаолият олиб боради. У 1978 йилда Норин туманида туғилган. 2003 йилда Тўрақўрғон механика иқтисодиёт коллежини тамомлаган.
Қаҳрамон вилоят ҳудудида жиноятчиликнинг олдини олиш, жамоат тартибини сақлаш, содир этилган жиноятларни очиш ва бошқа бир қатор тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда. Раҳбарият томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида, сифатли бажариб, хизматда учрайдиган барча қийинчиликларни бартараф этишда тиришқоқлик билан ҳаракаи қилади.
Қаҳрамон 2020 йилда Сирдарё вилоятининг Сардоба туманида сув тошқинида жабр кўрган фуқароларнинг хонадонларини қайта қуришда жамоат хавфсизлигини таъминлашда фидойилик намунасини кўрсатган. Масъулиятли ходимнинг ушбу хизматлари давлатимиз томонидан муносиб рағбатлантирилиб, Президентимизнинг 2020 йил 26 майдаги Фармонига кўра, “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланган.
Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА,
“Постда” мухбири,
Наманган вилояти.
