Вилоят ИИБ бошлиғи, полковник М.Миралимов ҳамда ИИВ ЖХД Пробация хизмати бошлиги, полковник Ш.Уралов бошчилигида Шофиркон туманининг “Қалмақон” маҳалласида истиқомат қилувчи ёшлар муаммолари ўрганилди. Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш борасида белгилаб берилган вазифалар ҳамда мамлакатимизда Ёшлар ва бизнесни қоллаб-қувватлаш йили муносабати билан отказилган учрашув давомида асосан иш билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш учун кредитлар ажратиш, олий таълим муассасалари контракти тўлови каби масалалардаги муаммолар билдирилди.
Мурожаатларнинг аксарияти жойида ечим топган бўлса, муддат талаб қилганларининг ижроси назоратга олинди.
А.НОРОВ,
маёр.
Бухоро вилояти.
