Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида истиқомат қилувчи У.И. яқин қариндошлари ва танишларидан иборат жиноий гуруҳ тузиб, ноқонуний равишда қўлбола спиртли ичимлик маҳсулотларини тайёрлаш, қадоқлаш яширин цехини ташкил қилганлиги ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ва ИИБ ходимлари томонидан фош қилинди. Бу ҳақида Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар қилади.
Қайд этилишича, яширин цехда 36 хил турдаги 1068 дона шиша идишларга қадоқланган тайёр ароқ ҳамда 70 литр қадоқланмаган алкогол маҳсулоти ва 687 та акциз маркаси аниқланиб, тегишли тартибда процессуал ҳужжатлаштирилган.
Шунингдек, ўрганишлар давомида мазкур цехда тайёрланган махсулотлар вилоятнинг Нарпай, Пахтачи туманлари ҳамда Навоий вилоятидаги дўкон ва ошхоналарида сотиб келинганлиги маълум аниқланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Гулноза ТУРҒУНБОЕВА,
“Постда” мухбири.
Самарқанд вилояти.
