Ўзбекистон Республикаси ИИВ Даволаш-профилактика муассасалари Тиббиёт бошқармаси Марказий госпитали шахсий таркиби билан навбатдаги ўтказилган "Маънавият ва маърифат дарси"да Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги "Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-10-сон қарорининг мазмун-моҳияти ходимларга етказилди. Шунингдек, ушбу қарорнинг шарҳи юзасидан тайёрланган видеолавҳа шахсий таркибга намойиш этилди.