Ғиждувон тумани Иибда “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорининг мазмун-моҳияти бўйича суҳбат ўтказилди. Бунда вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ ҳамда туман масъуллари томонидан ходимларга кодексда белгиланган қоида ва талабларга амал қилиш хизмат фаолияти самарадорлиги ва хизмат интизомини баҳолашнинг асосий мезони ҳисобланиши, ички ишлар органларининг ҳар бир ходими кодексда белгиланган қоида ва талабларни билиши, уларга қатъий амал қилиши мажбурий эканлиги алоҳида таъкидлашди.
М.АҲАДОВ,
“Постда” мухбири.
Бухоро вилояти.
