Тадбир


Олмазор тумани Ииофмбда навбатдаги маънавият ва маърифат дарси “Қатағон қурбонлари – истиқлол фидойилари” мавзусида бўлиб ўтди. Дарсда Ватанни ҳимоя қилиш йўлида жон фидо қилган қатағон қурбонлари ва жадидларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида батафсил маълумот берилди. Тадбир давомида “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида амалга оширилаётган ишларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, дарс жараёнида туман ИИОФМБ ходими, подполковник Элдар Дехкановни нафақага кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Бошқарма бошлиғи, полковник М.Вафоев ҳамда ходимнинг ҳамкасблари ва шогирдлари ўзларининг илиқ сўзлари ва тилакларини билдиришди. Фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш йўлида хизмат қилган, жиноятчиликнинг олдини олишда ўз ҳиссасини қўшиб, ёш ходимларни она-Ватанга муҳаббат, ўз хизмат бурчига садоқат руҳида тарбиялашда орттирган билим ва бой тажрибаларини ўргатиб мураббийлик қилиб келганлигини айтиб ўтишди.

Тадбир сўнгида подполковник Элдар Дехкановга миллий тўн ва дўппи кийдирилиб, эсдалик совғалари топширилди.

Шаҳбоз ЯНДАШЕВ,

катта лейтенант.