Жорий йилнинг 15 ноябр куни Наманган шаҳрида яшовчи Г.Г, ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилади. Унга кўра, шу йилнинг 26 август куни Наманган шаҳрида яшовчи аввал ҳам судланган Т.Т. жабрланувчининг ишончига кириб, Наманган шаҳрида жойлашган тилла-тақинчоқлар бозорида нархи 13200000 сўмлик тилла узук ва троссини сотиб олишга келишади. Пулни эса кечқурун беришини айтиб, тилла-тақинчоқларини бошқа шахсга сотиб юборади ва пулларни эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлигини маълум қилади.
Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Феруза ОТАХОНОВА,
“Постда” мухбири.
Наманган вилояти.
