Наманган вилояти ИИБ бошлиғи, полковник Шухрат Алиев Чуст туманида "Қизил ҳудуд" тоифасига кирувчи Мфйлар бешлиги билан учрашди.
Ўтган 2022-йил давомида "Садача" ва "Пансада" Мфйда жиноятчилик ҳолатлари ошиб кетгани боис ушбу тоифага киритилган эди.
Бошқарма бошлиғи мавжуд камчиликларни бартараф этиш, ижтимоий-криминоген вазиятларни яхшилаш, икки маҳаллани намунали ҳудудлар сафига қўшиш борасида масъулларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
