Хоразм вилоятининг Хонқа туманидаги криминоген вазият оғир бўлган ва жиноят содир этилиши ошган "қизил" ҳудудларда барқарорликни таъминлаш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш мақсадида махсус профилактик тадбирлар ўтказилди.

Вилоят ИИБ ЖХХ ЖЦБ ППХ баталёни, вилоят ИИБ ЖХХ ЙҲХБ, туман ИИБ ҳамда Миллий гвардия вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган мазкур тадбирларда аҳолининг ҳушёрлигини ошириш, мол-мулкига бўлган дахлдорлик ҳиссини уйғотиш, содир этилиши мумкин бўлган жиноят ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир давомида аҳолининг ўз мол-мулкини ишончли ҳимоя қилишда Қўриқлаш хизматидан фойдаланиш афзалликлари юзасидан тушунтиришлар берилди. 

“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида ўтказилаётган бу каби тадбирлар вилоят ҳудудидаги “қизил” тоифага киритилган бошқа маҳаллаларда ҳам давом этмоқда.

                         Худойберган ЖАББОРОВ,

ўз мухбиримиз.

Хоразм вилояти.