Қарши шаҳар “Қарши” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Қ.Ш. муқаддам ўғрилик ва фирибгарлик жиноятларини содир қилган эди. Жиноятга жазо муқаррарлигини англаб етмаган бу кимса жавобгарликдан қочиб қутулмоқчи бўлди, аммо...
Вилоят ички ишлар органлари ҳамда Урганч шаҳар ИИОФМБ ходимларининг ҳамкорликдаги тезкор саъй-ҳаракатлари натижасида Қ.Ш. Урганч шаҳар ҳудудида ушланди.
Энди у қилмишига яраша қонун олдида жавоб беришга мажбур.
Содиқ РАҲИМОВ,
“Постда” мухбири.
Қашқадарё вилояти.
