Аёлни жон қулоғи билан тинглайдиган, унинг қандай шароитда яшаётгани билан қизиқадиган, керак бўлса, зўравонлардан ҳимоя қиладиган замонда яшаяпмиз. Бу юртда ижтимоий тенгликни сақлашга ҳам хизмат қилаётир. 

Шеробод туманидаги 3-сектор ҳудудида “Аёллар дафтари”га киритилган, ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар билан ўтказилган очиқ мулоқотдан кўзланган мақсад ҳам шу бўлди. Туманнинг Каттабоғ маҳалласида яшовчи хотин-қизлар мулоқотга шайланган туман ИИБ бошлиғи ҳамда Оила ва хотин-қизлар бўлими раҳбарига ўз муаммоларини айтишди. Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъул ходими ҳам ишга жойлаштириш масаласи бўйича мавжуд имкониятлар ҳақида маълумот бериб ўтди. Мулоқот давомида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари қандай ҳимоя қилинаётгани, аёллар ўртасида тадбиркорликни ривожлантиришнинг ҳуқуқий асослари ҳам келтириб ўтилди. 

Феруза РАҲМОНҚУЛОВА,

“Постда” мухбири.

Сурхондарё вилояти.