Фарғона вилояти сектор раҳбарлари томонидан Қўқон шаҳридаги Темирйўлчилар маданият саройи биносида ташкил қилинган сайёр қабул кўплаб фуқароларнинг муаммоларига ечим топилишида муҳим омил бўлди.

Жумладан, вилоят ИИБ бошлиғи, учинчи сектор раҳбари генерал-маёр Азизбек Икрамов ҳам сайёр қабул давомида 19 нафар фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилиб, улардан тушган  масалаларни шу жойнинг ўзида ўрганиб чиқди.

Мурожаатларнинг асосий қисмини ички ишлар органларига ишга кириш, фуқаролик паспортини олиш, даволаниш ва бошқа ҳуқуқий масалалар ташкил қилди. 

Эътиборлиси шундаки, мурожаатларнинг 8 таси жойида ижобий ҳал этилди. 13 та мурожаатлар бўйича тегишли мутасадди раҳбарларга топшириқлар берилиб, ижро этиш муддати белгиланди ва назоратга олинди.

Абдувосит СИДИҚОВ,

ўз мухбиримиз.

Фарғона вилояти.