Ҳар бир соҳанинг ривожида малакали мутахассилар ҳал қилувчи ролъ ўйнайди. Навоий вилояти Иибда ҳам ходимларнинг ҳар томонлама етук бўлишига эришиш мақсадида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Яқинда ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти масъул ходимларидан иборат ишчи комиссия аъзолари Навоий вилояти ички ишлар органларида раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш билан боғлиқ амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишди. ИИВ Академияси магистратура босқичини ҳамда Раҳбар кадрларни тайёрлаш факулътетини тамомлаб, вилоят ИИБ ва унинг қуйи тизимларида фаолият олиб бораётган раҳбар кадрлар захирасига киритилган номзодларнинг касбий, психологик, жисмоний ва жанговар тайёргарлиги текширилди. Шунингдек, синов имтиҳонлари ўтказилиб, улар билан якка тартибда суҳбатлашилди. Шу тариқа вилоят ички ишлар органларининг раҳбарлик лавозимларига амалдаги захира рўйхати шакллантирилди.

 Бу каби тадбирлар келгусида ички ишлар органларидаги раҳбар кадрлар захирасини яратиш ҳамда малакали мутахассислар етиштиришда ўз самарасини кўрсатиши шубҳасиз.

Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

Навоий вилояти.