Рейд 

Самарқанд вилояти ИИБ ППХ ва ЖЦБ Карантин тадбирларини таъминлаш гуруҳи ҳамда Самарқанд ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрида жойлашган дехқон бозорларида ветеринария-санитария талабларига зид равишда гўшт ва гўшт маҳсулотларини сотилишини олдини олиш мақсадида рейд тадбирлари ўтказилди.

Вилоят ИИБ Ахборот хизмати рейдлар давомида деҳқон бозорларида сотилаётган гўшт ва гўшт маҳсулотлари ветеринария ва санитария аҳволи ўрганилганини маълум қилган. Шунингдек, сотувчилар билан чорва молларини махсус кушхоналарда сўйилиши ва мазкур ишлар гигиена талаблари доирасида амалга оширилиши, қолаверса, карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда савдо қилишлари тушунтирилган.

Гулноза ТУРҒУНБОЕВА, 

«Постда» мухбири.

Самарқанд вилояти.