Хоразм вилояти ҳудудида ички ишлар, миллий гвардия ҳамда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимларидан иборат 6 та экологик патрул гуруҳи томонидан рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Мазкур тадбирларда экология ва атроф-муҳитга зиён етказаётган фуқароларнинг қонунбузарлик ҳолатлари аниқланиб, уларга нисбатан белгиланган тартибда маъмурий чоралар кўриляпти.
Рейд тадбирлари давомида Хива туманида яшовчи Қ.Р. белгиланмаган жойга маиший чиқинди ташлагани аниқланди. Ҳолат бўйича фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилди.
Урганч шаҳрида яшовчи О.Н. ҳамда Янгибозор туманида истиқомат қилувчи Р.А. ҳам экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қоидаларини бузгани учун белгиланган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилди.
Ҳамкорликдаги рейд тадбирлари давом этмоқда.
Саъдулла АБДУЛЛАЕВ,
сафдор.
Хоразм вилояти.
