Кун қаҳрамони

 

1993 йили Қарши туманида туғилган. Болалигидан ички ишлар органларида хизмат қилишга иштиёқманд Шоҳрух ҳарбий хизматни ўтаб қайтгач, 2016 йилда ички ишлар органларида хизмат қилиш учун ҳужжатларини топширди. Синовлардан муваффақиятли ўтиб, илк фаолиятини Қашқадарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси 1-алоҳида милиция баталони милиционерлигидан бошлади.

Хизматни кейинги йилларида ИИВ Қоровул қўшинларига қарашли 7533-ҳарбий қисмда секция ҳайдовчиси лавозимида давом эттирган лавҳамиз қаҳрамони тиришқоқлиги, кенг дунёқараши, ўз ишига масъулият билан ёндашиши ҳамкасблари эътиборига сазовор бўлди.

Айни пайтда вилоят ИИБ Ташкилий бошқармаси мурожаатлар билан ишлаш гуруҳи кичик инспектори лавозимида хизмат қилаётган сафдор Шоҳрух Исомов ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турганини ҳис этган ҳолда иш олиб бормоқда. Мурожаатларни ўз вақтида ижрога қаратиш борасида ўзига хос тажриба ва малака тўплаган.

Бундан ташқари, вилоят ИИБ юридик ва жисмоний шахсларни қабул қилиш хонасига келган фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилишда ўзига хос муомала ва одоби билан эътибор қозонмоқда.

Ҳозирда олий ўқув юртида сиртдан таҳсил олаётган сафдор Шоҳрух Исомов турмуш ўртоғи Нафисахон билан икки нафар фарзандни тарбияламоқда.

Содиқ РАҲИМОВ,

 “Постда” мухбири.

Қашқадарё вилояти.