Кун қаҳрамони


Катта лейтенант Акмал Тавакалов 1989 йилда Наманган вилоятининг Чуст шаҳрида туғилган. 2011 йилда Наманган муҳандислик-технология институтини тамомлаган.

Акмал Тавакалов 2017 йилдан Наманган шаҳар ИИОФМБ бўйича 3-сонли ИИБ ҳуқуқбузарликлар профилактикаси гуруҳи профилактика инспектори лавозимида фаолият олиб бормоқда. У ўз ишини яхши биладиган масъулиятли ходим сифатида сафдошларининг ҳурматини қозонган. Маҳалла фаоллари ҳамда жамоатчилик вакиллари билан яқин ҳамкорлик йўлга қўйилгани ҳудуд равнақига хизмат қилмоқда. Олиб борилаётган ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлар натижасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш борасида ҳам юқори натижалар қўлга киритиляпти.

А. Тавакалов жорий йил бошидан ҳозиргача 60 га яқин маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатларини аниқлаб, баённомалар расмийлаштирди. 50 га яқин фуқаронинг мурожаатини ўрганиб, уларнинг ижобий ҳал қилинишига ўз ҳиссасини қўшди. Шунингдек, ўқув муассасаларида ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олишга қаратилган тарғибот тадбирларини ҳам мунтазам ўтказиб келаётир.

Фаолияти давомида ижобий натижаларга эришиб келаётган катта лейтенант Акмал Тавакаловнинг хизматлари раҳбарият томонидан ҳам муносиб баҳоланиб, кўплаб маротаба рағбатлантирилган.

Феруза ОТАХОНОВА,

«Постда» мухбири.