Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг “Ички ишлар органларида коронавирусга қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши асосида Жиззах вилояти ИИБ тиббиёт бўлимида “Салл cентре” фаолияти йўлга қўйилди. Мазкур марказга жалб этилган тиббиёт ходимлари совидга чалиниб, уй шароитида даволанаётган ички ишлар органлари ходимлари ва соҳа фахрийларига масофадан туриб тиббий маслаҳатлар беришмоқда. Яъни касаллар умумий амалиёт шифокорлари ва тор соҳа мутахассисларидан кунига 1 марта тиббий тавсия олиш имкониятига эга бўлишди.
Бу жараёнда асосий эътибор дори воситаларининг хусусиятлари, карантин, санитария ва гигиэна қоидаларига амал қилиш, бадантарбия ҳамда тўғри овқатланиш масалаларига қаратиляпти. Худди шундай, беморнинг аҳволидан келиб чиқиб, амбулатор ёки стасионар даволаниш чоралари белгиланаётир. Тиббий кузатув жараёни 10 кунни ташкил этмоқда.
Айни пайтда Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси тиббиёт бўлими томонидан уйда даволанаётган беморларга дори воситаларини етказиш чоралари ҳам кўрилмоқда.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Ростда” мухбири.
Жиззах вилояти.
