Гулистон шаҳар ИИБ Пробасия гуруҳи ташаббуси билан психологик тренинг ташкил этилди.
Унда Гулистон Давлат университетининг етук психологлари ҳамда пробасия назоратида турган ўн тўрт нафар шахс иштирок этди.
Машғулотда руҳий зўриқишни енгиш, руҳий босимга қарши курашиш, шахсий муаммоларни бартараф этиш услублари юзасидан тавсиялар берилди.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
“Постда” мухбири.
Сирдарё вилояти.
