Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, 3-сектор раҳбари, полковник Шуҳратжон Сотволдиев Миришкор тумани Помуқ шаҳарчасидаги Маданият марказида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар билан учрашув ўтказди.
Очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашувда ёшларнинг тадбиркорлик, ўзини ўзи банд қилиш, иш билан таъминланиш, ўқув шартномаси тўлови ва бошқа масалалар билан боғлиқ муаммолари тинганди.
Сайёр қабулда мурожаатларнинг 13 таси ижобий ечим топди. Тўрт нафар олийгоҳ талабасининг тўлови тўлаб бериладиган бўлди. 4 нафар қизга тикувчилик касбини ўрганиши учун ўқув курсига йўлланма берилди. Бундан ташқари, ўқув курсини тугатган 4 нафар хотин-қизга тикув машиналари берилди. Маблағ ва вақт талаб этадиган 8 та мурожаат ижроси назоратга олиниб, ечимини топиш бўйича тегишли мутасаддиларга топшириқлар берилди.
Содиқ РАҲИМОВ,
“Постда” мухбири.
Қашқадарё вилояти.
