ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли 7261-сонли ҳарбий қисмда соғлом турмуш тарзига амал қилиш, соғлиққа салбий таъсир қилувчи ёмон одатлар ва мавсумуий касалликлар юзасидан семинар-тренинг ташкил этилди. Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Тиббиёт бўлими поликлиникаси шифокорлари, оториноларинголог З. Арзимова ва психиатр Қ. Абдураҳмонова “Алкоголизм ва чекишнинг соғлиққа таъсири, уларнинг асоратлари” ва “Мавсумий ўткир респиратор касалликлар, грипп ва CОВИД-19 касалликлари профилактикаси” мавзулари бўйича маърузалар қилишди. Ёмон одатларга ўрганиб қолмаслик, касалликлардан ҳимояланиш ва уларнинг профилактикаси юзасидан ҳарбий хизматчиларга зарур тавсиялар берилди.
Семинар-тренинг

Давом етиб ўқинг