Кун қаҳрамони

Навбатчилик қисмининг телефони бир дақиқа ҳам тинмайди. 

— Алло, навбатчи эшитади!

Шундан сўнг фуқаронинг ҳуқуқбузарликка оид мурожаати тингланади. Мурожаат турига қараб у тегишли хизматга йўналтирилади ва ижроси назоратга олинади. Катта лейтенант Бахтиёр Маликовнинг иш куни ана шундай қўнғироқлар, тасриф буюрувcилар билан ўтади. 

2010 йилда Жиззах политехника институтини тугатиб, хизмат фаолиятини Сирдарё вилояти ИИБ Патрул-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси патрул-пост хизмати баталъони 1-отряд милиционери лавозимида бошлаган. Ҳозирги кунда Сардоба тумани ИИБ ташкилий бўлинма, навбатчилик қисми катта инспектор-навбатчиси лавозимида хизмат қилиб келмоқда. 

Бахтиёр давлатимиз томонидан олиб борилаётган ташқи ва ички сиёсатни чуқур тушунадиган, билимдон ходим. Шу сабабли туман ҳудудида эл юрт осойишталиги ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлашга оид юклатилган хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб келмоқда. У тиришқоқлиги, меҳнацеварлиги билан ажралиб туради.

Хизматда учрайдиган қийинчиликларни ўз вақтида бартараф этиб, унинг эчимини топишга ҳаракат қилади, шахсий таркиб орасида хурматга эга.  

Фуқароларнинг мурожаатини ўз вақтида ижросини таъминлаш борасидаги фаолияти ҳам мақтовга лойиқ. Ўтган йили туман Иибга келиб тушган ўттиздан ортиқ мурожаатни ечишда жонбозлик кўрсатди. 2021 йилда 426 та жиноят ва бошқа хабарларни ягона ҳисобга олиш базасига киритиб, тегишли равишда ижрога қаратилишини таъминлаган. 

Шу билан бирга, туман ташкилий бўлинмаси бўйича вазирлик ва бошқарма томонидан юборилаётган режа-топшириқлар ижросини ўз вақтида таъминланишини назорат қилиб, туман ҳудудида ўтказилаётган турли саналар билан боғлиқ тадбирларнинг тинч ва осойишта ўтказилишига ҳисса қўшиб келмоқда. 

Катта лейтенант Бахтиёр Маликов ҳамкасблари ва фуқаролар билан хушмуомала, камтарин, жамоат ишларида фаол. Ўзининг тиришқоқлиги ва меҳнацеварлиги, хизмат вазифасига масъулият билан ёндошиши боис, ҳамкасблари ҳамда раҳбарлари орасида ҳурмат-эътиборга сазовор.

  Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,

 «Постда» мухбири.

Сирдаё вилояти.