Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани ИИБ ЖХХ пробация гуруҳи ҳамда туман Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими билан ҳамкорликда 60 га яқин назорат остидаги фуқаролар иштирокида бўш иш ўринлари ярмаркаси уюштирилди. Тадбир давомида йиғилганларга бўш иш ўринлари ҳақида атрофлича маълумот берилди ва шу куни 9 нафар жазони очиқда ўтаётган шахс билан меҳнат шартномалари имзоланди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
ўз мухбиримиз.
