Ромитан туманидаги 3-секторга қарашли маҳаллаларда ҳамда ижтимоий соҳа обектларида муқобил электр энергияси манбаларидан ва энергия тежовчи технологиялардан фойдаланишнинг афзалликлари борасида учрашувлар ташкил этилмоқда.
Учрашув давомида туман тиббиёт бирлашмасининг 76 нафар ходими қуёш панеллари ўрнатишини билдирди. Шу куннинг ўзида 5 нафар шифокор хонадонида қуёш панеллари ўрнатилди. Шунингдек, аҳоли хонадонлари хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг мол-мулкларини ишончли ҳимоя қилиш мақсадида хонадонларга замонавий видеокузатув камералари ўрнатилмоқда.
Ж.РАСУЛОВ,
подполковник.
Бухоро вилояти.
